Мавзу: Кон биокимёси
Куриб чикиладиган саволлар: 1. Коннинг асосий функциялари ва унинг кимёвий таркиби. 2. Плазма оксиллари ва уларнинг функциялари. Организмда сувнинг таксимланишида альбуминнинг роли. Истиско ривожланишининг механизми. 3. Эритроцитлар ва гемоглобин. Гемоглобин синтези ва унинг бошкарилиши. 4. Эритроцитлар метаболизми. 5. Темир алмашинуви.
Қон лимфа тўқима суюқлиги билан организмнинг ички муҳитини ташкил қилувчи суюқ бириктирувчи тўқима ҳисобланади. Қоннинг кимёвий таркиби жуда мураккаб бўлиб, унда жуда кўп турли вазифаларни бажарувчи органик ва анорганик моддалар эриган бўлади.
Кон функцияларининг бузилиши вужудга келади: Эритропоэз бузилганда. Кам конлик, анемия вжудга келади Жигар жарохатланганда, чунки кон плазмаси оксиллари жигарда синтезланади Томирлар жарохатланганда. Тромблар хосил булади, атеросклероз ривожланади
Қон плазмаси таркибидаги 9-10% қуруқ модданинг 6,5-8,5% ини оқсиллар ташкил этади. Нейтрал тузлар усули ёрдамида қон плазмасидаги оқсилларни уч гуруҳга ажратиш мумкин: альбуминлар, глобулинлар, фибриноген. Қон плазмасида альбуминнинг нормал миқдори 40-50 г\л, глобулинлар 20-30 г\л, фибриноген 2-4 г\л.
Қон плазмаси оқсиллари биологик вазифалари: оқсиллар қонда коллоид-осмотик (онкотик) босимни ва шу билан қон ҳажми доимийлигини таъминлайди; плазма оқсиллари қон ивишда фаол иштирок этади; плазма оқсиллари қоннинг қовишқоқлигини таъминлайди, бу эса гемодинамик аҳамиятга эга; плазма оқсиллари бошка буфер системалари қатори қонда ph доимийлигини сақлашда иштирок этади;
қонда холестерин, билирубин, ёғ кислоталарини ташишда ҳамда организмга тушган моддаларни; плазма оқсиллари (иммуноглобулинлар) иммунитет жараёнларида муҳим рол ўйнайди; турли катионлар плазма оқсиллари билан диализланмайдиган комплекслар ҳосил қилиши туфайли қонда турли катионлар концентрацияси таъминланади; плазма оқсиллари аминокислоталар резерви вазифасини ҳам ўтайди.
Альбуминнинг кондаги микдори 4 гр/дл ёки оксилларнинг 60%ни ташкил этади. Йирик оксил булиб, 18га якин диссоцирланган карбоксил гурухини саклайди, шунинг учун Na ионларини боглаб олиши ва сув-туз алмашинувида катнашиши мумкин. Истисконинг ривожланишида ахамиятга эга. Бир суткада 10-15% альбумин жигарда синтезланади. Альбумин молекуласида турли моддаларни богловчи гидрофоб марказ бор (ёглар, билирубин, дори моддалар), шунинг учун у транспорт вазифасини бажаради.
Истиско ривожланиши мумкин: 1. Кон циркуляцияси бузилганда. 2. Албуминурияда 3. Жигар касалликларида
Эритроцитлар ва гемоглобин Эритроцитлар таркибида 95% гемоглобин булади. Эритробласт → ретикулоцит → Эритроцит Эритроцитда ядро, митохондрий, рибосома булмайди.
Гем 2 моддадан синтезланади: - сукцинил-КоА -глицин
Гемоглобин синтезининг бошкарилиш Асосий уринни гем эгаллайди: Уз синтезига ингибирловчи таъсир этади Α ва β занжирларнинг синтезини стимуллайди.
Эритроцитлардаги метаболизм асосан 2 йул билан боради: 1. Анаэроб гликолиз 2. Пентозфосфат йул билан глюкозанинг оксидланиши
Гемостаз – физиологик, биокимёвий, биофизик жараёнларнинг йигиндиси булиб, организмнинг кон йукотишга тускинлик киладиган мураккаб биологик химоя реакциясидир.
Организимда иккита химоя реакция мавжуд ва узаро боглик: Коннинг ивиши Коннинг карши тизим.
Кон ивишида суюк холатдан – куюк холатга желесимон лахтага айланади Кон ивишида суюк холатдан – куюк холатга желесимон лахтага айланади. 1872 йил Шмитд А.А. кон ивишини ферментатив назариясини яратди ва 4 та омилни булишини тушунтирди. Тробопластин Фибриноген Протромбин Кальций иони
Шмидт А.А. назарияси буйича кон ивиш схемаси Тромбоцитларнинг бузилиши Тромбопластин-тромбокиназа Протромбин Са++ Тромбин Фибриноген Фибрин
Одамда кон ивишида иштирок этади : - Кон томирлар атрофидаги тукималар. - Кон томир девори - Плазма омиллари - Кон шаклли элементлари. Гемостазни иккита механизми мавжуд: Бирламчи ёки томир-тромбоцитар гемостаз. Иккиламчи ёки коагуляцион гемостаз.
Бирламчи . микроциркулятор гемостаз соглом одамда кичкина кон томирлар, артериолалар, капиллярлар, веналар жараохатланганда кон окиши 1-3 дакика давомидан кейин тухтайди. Кон томирлар девори шикастланганда: Биологик актив моддалар- серотонин, норадреналин ажралиб чикади, томирни торайтиради. 1-2 сония ичида кон пластинкалари жарохатланган жойга ёйилиб ёпишади- адгезия жараёни кетади. Кон пластинкаларини бир – бировига ёпишиб тупланиши – агрегация жараёнини келтириб чикаради. Томир деворларида 3та потенциаллар фарки вужудга келади, кон томирлар девори мусбат кутибланади, тромбоцитлар жарохатлангган томир деворига епишади, АДФ таьсирида тромбоцитлар агрегацияси тезлашади ва томир девори бекилади. АДФ таьсиридаги агрегация – кайтар агрегация характерига эга.
2. Тромбоцитлар ва уларнинг кон ивишида катнашиши. Тромбоцитлар таркибида: Кон ивишини плазма фактор энзимлари Агрегация фаолиятини таьминланувчи рецепторлар. Тромбоцитлар мембранаси арахидон кислотага бой Арахидон кислота хисобига простагландинлар синтезланади. Тромбоцитлар мембранасида жойлашган фосфолипаза А2 дан арахидон кислота синтезланади. Тробоцитларни кучли агрегациясини таьминлайдиган агент тромбоксан А2 хосил булади. Фасфолипаза А2 фаоллиги коллаген ва Веллебранд омили билан богланганда амалга оширилади.
2. Плазмадаги омиллар Рим ракамлари билан белгиланади Булар битта омилни ноактив ва актив шакллари,шунинг учун У омил деб юритилади. УП. омил. Конвертин,жигарда синтезланади.тукима протромбокиназаси хосил булишида иштирок этади. УШ. омил Антигемофилик глобулин. IХ. омил- Кристман омили еки антигемофилик глобулин В .Жигарда синтезланади, витамин К иштирокида Х.омил -Стюарт-Прауэр омили,Жигарда витамин К иштирокида синтезланади,тукима ва кон протромбокиназани хосил булишида иштирок этади. ХI омил- IХ омилни фаоллайди,жигарда витамин К иштирокида синтезланади. Кон протромбиназасини хосил булишида иштирок этади. ХII-омил-Хагеман омили,гемокоагуляцияни бошлаб беради. ХIII -омил –Фибринни стабилловчи омил.
Кон ивишиши омилларини номенклатураси буйича Халклараро Комитети уларни очилиши хронологиясига караб уларни Рим ракамлари иблан белгилади. I Фибриноген. Жигарда синтезланади, кондаги концентрацияси 200-400 мг% П.Протромбин.Плазмада 10 мг %. Витамин К иштирокида жигарда синтезланади. III.Тромбопластин. Тукима протромбакиназаси хосил булиши учун керак. IУ.Са++ омили. У ва УI омиллар. Булар битта омилни ноактив ва актив шакллари,шунинг учун У омил деб юритилади.
УII. омил. Конвертин,жигарда синтезланади УIII. омил Антигемофилик глобулин. IХ омил- Кристман омили еки антигемофилик глобулин В.Жигарда синтезланади, витамин К иштирокида Х омил -Стюарт-Прауэр омили,Жигарда витамин К иштирокида синтезланади,тукима ва кон протромбокиназани хосил булишида иштирок этади. ХI омил- IХ омилни фаоллайди,жигарда витамин К иштирокида синтезланади.Кон протромбиназасини хосил булишида иштирок этади. ХII-омил - Хагеман омили, гемокоагуляцияни бошлаб беради. ХIII-омил –Фибринни стабилловчи омил.
Коагуляцион гемостаз. Катта кон томирлар жарохатланганда вужудга келади, босим юкори даражада булади, шунинг учун кон ивиши ферментатив реакцияларнинг мураккаб каскади хисобланади. Ферментатив реакциялар таъсирида фаол булмаган омиллар фаолланади. Коннинг ивиши 3 фазада кетади: I-фаза актив протромбиназа хосил булиши II-фаза протромбинни тромбинга айланиши. III -фаза фибриногендан фибрин хосил булиши.
Кон ивишининг фазалари Тукима жарохатланди Томир жарохатланди Протромбиназа хосил булади. I фаза Протромбин Тромбин II фаза Тромбин Фибриноген Фибрин Фибрин лахтасини хосил булиши III фаза
Фибриногенни фибринга айланиши 3 та боскичда утади ва куйидагича. 1.Фибриноген мономер фибринга утади. 2.Мономер фибрин Са++ иштирокида полимер фибрин «S» 3.Полимер фибрин «S» Охирги фибрин «У» га айланади. 4.Охирги фибрин «У» эса ретракцияга учраган куюк конга айланади.
α2 β2 γ2 → α2 β2 γ2 2А 2β фибриноген фибрин
ПОСТФАЗА - ФИБРИНОЛИЗ ФАЗАСИ. .Тукималар лизокиназаси XII омил иштирокида проактиваторларни активаторларга айлантиради,сунг активаторлар таъсирида ноактив плазминоген актив плазминга айланади. Актив плазмин ретракцияга учраган кон лахтасини эрита бошлайди токи фибринопептидларгача ва аминокислоталаргача, улар сийдик оркали организмдан чикарилади.
Конда баъзи бир омилларни етишмовчилиги натижасида келиб чикадиган касалликлар; 1.Гемофилия насл касаллиги –VIII омил йук, IX омил етишмайди.бу эркакларда куп учрайди. 2.IX омил етишмаса аелларда гемофилия касали келиб чикади. 3.»Петехия»-кон талаш, тромбоцитларни мембранаси 5 та гликопротеид суббирликлардан ташкил топган. Шу суббирликлар микдори камайиб кетиши хисобига келиб чикади.
4. Фибриноген омилини кондаги концентрациясини узгариши куйидаги холларда кузатилинади; -Операциядан кейинги даврда. -Яллигланиш жараенида. -Юкумли касалликларида Фибриноген микдори камаяди: -Жигар касалликларида -Хайз куриш пайтида.
Темир алмашинуви Одам организмида ҳаммаси бўлиб 5-6 г темир бўлади: шулардан 65-70% гемоглобин таркибида, 20 % яқини миоглобинни таркибида, 10-15 % жигар, талоқ, кўмикда заҳира ҳолатда бўлади, у фақат 1% га яқин қисми гем тутувчи ферментлар (каталаза, пероксидаза, цитохромлар) ва гемга алоқасиз айрим оқсиллар таркибида бўлади.
Трансферрин ва ферритин Трансферрин – гликопротеид. Унинг вазифаси темир тўпланиб борадиган ва сарфланадиган тўқималарга қон орқали темир ташиб бериш. Жигарда синтезланади. 2та темирни богловчи маркази бор. Трансферриннинг қондаги концентрацияси 0,4 г\дл га тенг. Ичакда темир трансферринга ўхшаш оқсил иштирокида сўрилади, сўнгра темир қондаги трансферринга ўтади.
Ферритин 24та протомердан таркиб топган олигомер оқсил бўлиб, молекуляр оғирлиги 450 000, диаметри 12 нм атрофида бўлган ичи ғовак сферик шаклга эга; бўшлиқнинг диаметри 7,5 нм, бу бўшлиққа протомерлар орасидан кирадиган 6та каналчалар мавжуд бўлиб, шу каналчалар орқали бўшлиққа темир ионлари (камида 2500 та темир иони) кириб, темир ядросини ҳосил қилади. Ферритиндаги заҳира темирнинг таркиби [(FeO·OH)8(FeO·OPO3H2)] кўринишидаги гидроксидфосфат шаклида бўлади. Апоферритин темир сакламайди.
Хар куни организмдан 1 мг атрофида темир ўт йўллари, буйрак орқали йўқотилиб туради. Йўқотилган темир овқат таркибида тушган темир ҳисобига тўлдириб турилади. Бир суткада организмга 10-20мг темир кабул килинади. Лекин ичакда темирнинг сўрилиши чекланган бўлиб, овқат таркибида тушган 15-20 мг темирнинг 1 мг (тахминан 5%) сўрилади холос. Ичак деворида темирни ташувчи махсус оксиллар бор.
Трансферрин оқсилининг таркибида темир Fe+3 ҳолатда бўлади, уни вазифаси темирни у ишлатиладиган жойларда қон оқими орқали ташиб беришидир. Ферритин оқсилининг таркибида ҳам Fe+3 иони ҳолатда бўлиб уни вазифаси трансферрин оқсили ташиб кетган темирни тўплаб боришидир.
Темир оқсиллар билан бирикканда уч валентлик ҳолатда бўлади, бироқ бир оқсилдан иккинчи оқсилга ўтганда Fe+3 xолатдан Fe+2 xолатга ва яна Fe+3 га айланиб туради. Темир етишмаганда анемия касаллиги келиб чиқади.
Темир етишмаганда темир танкислик анемияси вужудга келади ва у боглик: 1. сурункали кон йукотишлар билан 2. операциялардан кейин ичак оркали темир сурилиши пасайиши билан 3. хомиладорликда 4. овкат таркибида темирнинг кам булиши билан
Идиопатик гемохроматоз – тугма булиб, темир сурилишининг бузилиши билан боглик. Меёрда организмга тушган темирнинг 5% сурилса, бу касалликда 30% сурилади. Бир неча ун грамм темир тукималарда тупланиши мумкин.