Η παρουσίαση φορτώνεται. Παρακαλείστε να περιμένετε

Η παρουσίαση φορτώνεται. Παρακαλείστε να περιμένετε

Бириктирувчи тукима биокимёси

Παρόμοιες παρουσιάσεις


Παρουσίαση με θέμα: "Бириктирувчи тукима биокимёси"— Μεταγράφημα παρουσίασης:

1 Бириктирувчи тукима биокимёси

2 Куриб чикиладиган саволлар
Бириктирувчи тукима хужайра аро органик матрикси Коллаген ва эластин:аминокислота таркибининг узига хослиги, бирламчи ва фазовий структураси, биосинтези.Пролин ва лизин гидроксилланишида аскорбин кислотанинг роли. Авитаминоз С белгилари. Протеогликанлар, гликозаминогликанларнинг биологик вазифаси (таянч, химоя-механик, богловчи, ионбошкарувчи ва бошкалар) Коллагенозларда оксипролинурия

3 Бириктирувчи тўқима организмнинг бутун танаси бўйича тақсимланган бўлиб, у тоғай, пай, бойлам, суяк матриксида бўлади, у буйрак жоми, сийдик каналлари соҳасида жойлашади, томирларни фиксация қилади; жигар ва мушак каби паренхиматоз аъзоларда хужайралар аро боғловчи модданинг асосини ташкил этади. Тана вазнини тахминан 50%ни ташкил этади.

4

5 Эримайдиган иплар ва эрувчан матрикснинг синтезига жавобгар хужайралар – хондроцит ва фибробластлардан ташқари макрофаг, семиз хужайралар ва кам миқдорда дифференцияланмаган турдаги хужайралар бириктирувчи тўқима хужайраларига киради.

6 Бириктирувчи тўқимани барча турлари, уларни морфологик фарқларига қарамасдан, умумий ягона принцип асосида тузилган бўлиб, улар асосан қуйидагилардан иборат: А) бошка тўқималар каби бириктирувчи тўқима хужайралар сақлайди, лекин хужайрааро модда хужайра элементларига нисбатан катта масофани эгаллайди; Б) бириктирувчи тўқима учун ўзига хос ипсимон (фибриляр) структураларни бўлиши характерлидир – коллаген, эластин ва ретикулин толалар, улар хужайрааро субстанция ўрамида жойлашган; В) бириктирувчи тўқима хужайрааро моддаси жуда мураккаб кимевий таркибга эга.

7 Коллаген Бириктирувчи тўқиманинг эримайдиган иплари одам организмида энг кўп тарқалган оқсил – коллагендан таркиб топган. У оқсиллар умумий миқдорининг 25-33%ни, тана оғирлигининг тахминан 6%ни ташкил этади. Коллаген таркибидаги аминокислоталарнинг 1/3 қисмини глицин, пролин ва гидроксипролин 21%, аланин эса 11%ни ташкил этади.

8 Бириктирувчи тўқимани электрон микроскоп ёрдамида ўрганиш унда фибриллалардан тузилган коллаген толаларининг мавжудлигини кўрсатди. Фибриллалар диаметри 5дан 200нм.гача бўлган цилиндр шаклига эга. Коллаген фибриллалари тропоколлаген бирликларидан ташкил топган. Турли тўқималардан ажратилган тропоколлагенлар таркиби билан фарқ қилсада, лекин уларнинг ҳаммасида глицин кўп ва 5 оксилизин, 3- окси, альфа-оксипролин сақлайди.

9 Тропоколлаген молекуласи 1,5нм кенглик ва 300 нм узунликка эга, молекуляр оғирлиги Учта суббирликдан ташкил топган бўлиб, уларнинг ҳар бири тахминан 1000 аминокислота сақловчи полипептид занжирдир. Алоҳида занжир зич чапга ўралган спираль бўлиб, бир ўрамда 3 аминокислота қолдиғини сақлайди, учта занжир ўнгга буралган кабелга ўхшайди. Ён занжирлардаги пептид боғлари ўртасида -С=О…NH- водород боғларининг ҳосил бўлиши ҳисобига стабилланади.

10 Коллаген структур тузилишининг турли даражалари:
1-учламчи структураси; 2-тропоколлаген молекуласи; 3-коллаген толаси

11 Коллагеннинг турт тури тафовут этилади
I тур коллаген икки хил 1 (I) ва 2 занжирлардан ташкил топган. Қолган 3 тур коллагенлар бир хил 3 занжирдан иборат - 1 (II), 1 (III), 1(IV). I тур коллаген тери, суяк, бойламларда, II тур – тоғайда, III тур – эмбрион териси, қон томир деворларида, IV тур– бириктирувчи мембраналарда учрайди.

12 Коллаген фибриллалари охир-охир ва ён-ён боғланган тропоколлаген молекулаларидан ҳосил бўлган. Коллаген юқори молекулали ўтмишдош проколлаген ҳолатида синтезланади.

13

14 Пептид занжирларидаги пролин ва лизин колдиклари
гидроксилаза |О2, α-кг Аскорбин к-та |СО2, сукцинат Пептид занжирларидаги 4-гидроксипролин, 5-гидроксилизин колдиклари

15 Аскорбин кислотаси 2 ва 3 валентли темир иштирокида ароматик бирикмаларнинг гидроксилланишини катализлайди. Аскорбин кислота етишмаслиги мезенхимал хужайралар функциясининг бузилиши билан намоён булади. Оксипролин кам саклайдиган коллаген хосил булади. Бириктирувчи тукима асосий моддасининг хосил булиши бузилади, деполимеризация вужудга келади ва бу тукима асосий структуралари эрийди, натижада эски яралар очилиши мумкин.

16 Коллагеннинг ярим яшаш даври бир неча ҳафта, ойдир.
коллагеназа Коллаген → 3та пептид занжир Ҳосил бўлган бу пептид занжирларга пептидгидроксилаза таъсир этади.

17 Эластин бириктирувчи тўқиманинг иккинчи асосий оқсили
Эластин бириктирувчи тўқиманинг иккинчи асосий оқсили. Коллагендан фарқли равишда қайнатганда желатина ҳосил қилмайди. Унинг аминокислота таркиби коллагендан фарқланади. Эластин толалари катта бўлмаган, деярли сферик молекулаларнинг қаттиқ кўндаланг боғлар билан боғланиши натижасида қурилган. Лизин иштирокида кўндаланг боғларнинг 2 тури аниқланган. Тўртта лизин қолдиқларидан десмозин ва изодесмозин деб аталмиш бирикмалар ҳосил бўлади.

18

19 Бириктирувчи тўқима хужайрадан ташқари моддасини протеогликанлар ҳосил қилади ва тўқима қуруқ массасининг 30% ни ташкил этади. Булар юқори молекуляр оғирликга эга бўлган полианион моддалар бўлиб, катта миқдорда турли гетерополисахарид ён занжирларини тутади. Полипептид ўзан билан ковалент боғланган. Оддий гликопротеидлардан фарқли равишда протеогликанлар 95% гача углеводларни сақлайди. Ўз хусусиятлари бўйича оқсиллардан кўра полисахаридларга кўпроқ ўхшайди.

20 Протеогликанлар полисахарид гуруҳларини протеолитик фермент таъсир этиб ажратиб олиш мумкин. Бу гуруҳларни аввал мукополисахаридлар деб аталар эди. Ҳозир уларни гликозаминогликанлар дейилади, чунки уларни ҳаммаси глюкозамин ёки галактозаминни сақлайди. Гликозаминогликанларни 6 асосий синфи тафовут этилади: гиалуронат кислота, хондроитин-4-сульфат, хондроитин-6- сульфат, дерматан, кератансульфат I ва II, гепаран сульфат ва гепарин.

21

22 Протеогликанларнинг биологик вазифалари:
1.поливалент анионлар булиб, узига катионларни тортади ва боглайди. 2.ургимчаксимон структураси катта масофани эгаллашга имкон беради ва сувни ушлаб туради. 3.бугимларда суртувчи модда вазифасини бажаради.

23 4.ташки босим таъсирида сувни силжишига каршилик курсатади.
5.босимга нисбатан тукималарга эластиклик ва чидамлиликни беради. 6.молекуляр элак сифатида йирик катионлар силжишини чегаралайди.

24 Хужайраларнинг юзаларида, базал мембраналарда, бириктирувчи тўқима хужайралараро моддасининг бағрида, шунингдек қон плазмасида фибронектин бор. Фибронектин хужайралар плазматик мембранаси сиалогликолипидлари (ганглиозидлар) ёки сиалогликопротеинларнинг углеводли гуруҳларига, шунингдек коллаган, гиалуронат кислота ва сульфирланган гликозаминогликанларга бирикади. Мана шу бирикмалардан ҳар бири учун фибронектин молекуласида махсус бириктириш маркази бор. Шу тариқа поливалент бўлгани учун фибронектин хужайралараро модда тузилишида интеграцияловчи роль ўйнай олади.

25 Фибронектин молекуласида битта оқсил молекуласининг глутамин қолдиғи билан иккита оқсил молекуласининг лизин қолдиғи yртасидаги реакцияни катализлаб, уларни бир-бири билан чоклаб қўядиган фермент – трансглутаминазани бириктириб олиш маркази бор: Glu-NH2 + H2N-Lyz → Glu-NH- Lyz + NH3 Трансглутаминаза фибронектинга бирикиб олганидан кейин фибронектин молекулаларини бир-бирига, коллагенга ва бошқа оқсилларга кўндаланг чоклар билан чоклаб қўяди. Ўз-ўзидан йиғилиш вужудга келиш йўли билан пайдо бўладиган структуралар шу усулда мустаҳкам ковалент боғлар билан ўрнашиб қолади.

26 Бириктирувчи тукимада узгаришлар коллагенозларда кузатилади
Бириктирувчи тукимада узгаришлар коллагенозларда кузатилади. Ревматизм, ревматоид артрит, системали кизил бурича, системали склеродермия, дермамиозит ва тугунчали переартрит коллагенозларга киради. Ташхис куйиш учун кон зардобида гликопротеидлар, оксипролин аникланади. Меёрда сийдик билан бир суткада мг оксипролин ажралади.


Κατέβασμα ppt "Бириктирувчи тукима биокимёси"

Παρόμοιες παρουσιάσεις


Διαφημίσεις Google